Американинг NK News нашри Шимолий Кореяда баллистик ракеталарнинг синови тасвирланган бир неча суратларни эълон қилди, деб хабар берди TJournal.
Суратларни КХДРнинг «Нодон синмун» газетаси тайёрлаган: суратлардан ракеталар ва мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ўзининг қўл остидагилар билан ўрин олган.
«Хвасон-12» ракетасининг парвози 29 август куни Тинч океанининг шимоли-ғарбида амалга оширилган. Ким Чен Ин ушбу синовни «Гуамга ҳужумнинг муҳим муқаддимаси» дея атаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир сутка олдин КХДР томонидан учирилган ракета Япония устидан учиб ўтган эди.
Изоҳ (0)