Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти, Шахтинск шаҳрида метан отилиши оқибатида 3 нафар кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили Руслан Иманкулов маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Ҳодиса Arcelor Mittal Temirtau компаниясининг «Қозоғистон» конида 31 август, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 4:00 атрофида рўй берди. Конда бу пайт 136 киши бўлган.
«Кон ходимлари жон аломати бўлмаган уч кишини аниқлади. Ҳодиса жойида авария-қутқарув хизмати мутахассислари ишламоқда», — деди Руслан Иманкулов
Изоҳ (0)