Афғонистонда ҳозирги вақтда 11 минг америкалик ҳарбий бўлиб турибди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Пентагон вакили Дана Уайтга кўра, ушбу рақамлар аскарлар сони ортганини эмас, балки АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий иштироки ҳақида олдин ошкора билдирилмаган аниқ маълумотларни англатади.
АҚШ мудофаа вазирлиги олдинроқ Афғонистонда 400 нафар атрофида ҳарбий борлигини билдирганди. Мазкур маълумот собиқ президент Барак Обама маъмурияти томонидан белгилаб берилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)