Бразилияда 36 та автомобиль иштирокида катта кўламли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб ёзади «Синьхуа». Камида икки киши ҳалок бўлди, яна 20 киши жароҳат олди.
Ҳодиса Жакарея аҳоли пунктида, Сан-Паулу ва Рио-де-Жанейрони боғловчи трассада юз берди.
Машиналар ёнғиндан сўнг ҳосил бўлган тутун ичида тўқнашиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, бўёқ ортилган юк машинаси ҳалокатга учраган ва ёниб кетган. Етарлича кўринмаслик шароитида яна ўнлаб тўқнашувлар келиб чиққан. Автомобилларнинг кўпчилиги батамом ёниб кул бўлган.
Қутқарувчилар алангани қарийб икки соат давомида ўчирди.
Изоҳ (0)