Президентликка президентпараст Қирғизистон социал-демократик партиясидан номзодни обрўсизлантириш бўйича кампания ва жамоатчилик-сиёсий вазиятни қўзғатишга уринишлар республикада сайловдан анча олдин бошланди. Бу ҳақда 31 август, пайшанба куни Қирғизистон Мустақиллик кунини нишонлаш чоғида мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
ҚСДП номзодига қарши қочоқ президентлар, олигархлар ва коррупционерлар ўз телеканаллари ва ОАВлар орқали сурбетлик ва ифлослик билан исқирт технологияларни қўлламоқчи бўляпти», — деди у. Хусусан, турли миш-мишлар ва гап-сўзлар тарқатмоқда.
«Бироқ энг хавфлиси, сайлов натижаларини обрўсизлантиришга олдиндан тайёргарлик кўришмоқда, хўжайинлари маълум бир шахслар бўлган ОАВлар маъмурий ресурс қўлланилиши ҳақидаги миш-мишларни кўпиртирмоқда. ҚСДП вакили ғалаба қозонган тақдирда тартибсизликларни уюштириш мавзуси муҳокама қилинмоқда», — деди Атамбаев.
Аммо у бундай уринишларга шафқатсизлик билан нуқта қўймоқчи. «Ваколатларим давом этадиган 1 декабргача мен бундай уринишларга шафқатсизлик билан нуқта қўйишга ва ташкилотчиларни шафқатсиз жазолашга улгураман», — дея огоҳлантирди давлат раҳбари.
Қирғизистонда президент сайловлари 15 октябрда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)