Айни пайтда Саудия Арабистонида ҳаж зиёратини амалга ошираётган россиялик аёлнинг кўзи ёриди, деб ёзади «Islam.ru».
Ҳажга Доғистондан учиб кетган Камилат Гасангусейнова Мадинага ташриф буюрди ва Маккага эсон-омон етиб олди. Айнан шу ерда у ўғил фарзандини дунёга келтирди, болага ота-онаси пайғамбар (с.а.в.) шарафига Муҳаммад деб исм қўйишди.
Чақалоқ ва унинг онаси ўзларини яхши ҳис қилмоқда, энди россиялик оила бўлғуси ҳажнинг барча расм-русумларини тўлиғича адо этмоқчи.
Изоҳ (0)