Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий ҳукумат қўшинлари Найнава вилоятидаги Талл-Афар шаҳрида ИШИД жангарилари устидан ғалаба қозонилганини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Талл-Афар озод қилинди. Биз ИШИД жангариларига, қаерда бўлсангиз ҳам, ортингиздан келамиз, таслим бўлиш ёки ўлишдан бошқа танловингиз бўлмайди, деймиз», — маълум қилди ҳукумат раҳбари.
Бир муддат илгари Ироқнинг Россиядаги элчиси Ҳайдар Ходий мамлакат икки ой ичида ИШИДдан тўлиқ озод қилинишини билдирган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)