Турк актёрларининг шахсий ҳаёти доимо жамоатчилик назарида бўлади. Мухлислар уларнинг кундалик ҳаётига оид янги тафсилотларни ва суратларни интизорлик билан кутади. Бироқ айрим ҳолларда, айниқса ҳаддан ташқари садоқатли мухлислар машҳурларнинг шахсий ҳаётига аралашиб, уларнинг оилавий ёки романтик муносабатларини очиқчасига танқид қилади. Ушбу мақолада айнан турк сериаллари оламидаги машҳур, аммо мухлислар томонидан танқид қилинадиган жуфтликлар ҳақида сўз боради.
Алперен Дуймаз ва Кюбра Келкит

2020 йилда машҳур турк актёри Алперен Дуймаз мактаб ўқитувчиси Кюбра Келкит билан турмуш қурган эди. Шу кундан бошлаб, у ва рафиқаси интернетда доимий танқид ҳамда нафрат тўлқинларига дуч келишмоқда. Аввалига Алпереннинг рафиқасини турмуш ўртоғига “мос эмас” деб айблашган ва ҳаттоки, актёрнинг жамиятда кўринмай қолишига айбдор деб билишган. Кейинчалик эса, Кюбра Алперенни ҳомиладорлик сабабли турмуш қуришга мажбуралагани ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлган. Албатта, бу гап-сўзлар ҳеч қандай исботга эга эмас.
Фанатларнинг бир қисми ҳанузгача уларнинг никоҳини сохта деб ҳисоблайди ва буни Алперен учун шунчаки “ниқоб” деб аташади. Аммо актёр аслида нимани яшираётгани номаълум. Дуймаз авваллари интервьюларда шовқинли тадбирларни ёқтирмаслигини айтган ва рафиқасини нафақат турмуш ўртоғи, балки энг яқин дўсти ва руҳий таянчи деб тасвирлаган. У шахсий ҳаётини жамоатчилик билан бўлишишни ёқтирмайди, фақат вақти-вақти билан рафиқаси билан тушган суратларни эълон қилиб, ҳаётидаги тинчлик ва бахтни жимгина намойиш этади.
Шунга қарамай, ҳейтерлар ҳанузгача Кюбрани актёрга муносиб эмас, деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, машҳур актёр ҳеч бўлмаганда ўзи каби машҳур бўлган аёл билан турмуш қуриши керак эди — оддий ўқитувчи билан эмас. Албатта, Алпереннинг фикри бу танқидчиларнинг умуман қизиқиш доирасига кирмайди.
Бариш Ардуч ва Гупсе Озай

Бариш Ардуч ва Гупсе Озай 2014 йилда “Делиха” тўлиқ метражли фильм суратга олиш пайтида танишган, ва олти йил ўтиб улар турмуш қурди. Энди улар 11 йилдан бери бахтли ҳаёт кечирмоқда ва қизларини бирга тарбияламоқда. Аммо ҳейтерлар ҳанузгача гўзал Баришнинг Гупсе каби аёл билан турмуш қурганига кўниколмаяпти. Озайга турли лақаблар берилган: семиз, қўрқинчли, хунук ва бу энг юмшоқ таърифлар. У бундай гапларга узоқ вақтдан бери эътибор бермайди, лекин Ардуч ҳар доим хотинига қилинган танқидларга кескин жавоб қайтаради.
Туркиялик актёр неча марта Гупсе билан бахтли эканини айтган, аммо ҳейтерлар унинг сўзларини эшитмайди. Энг ёмони шуки, баъзи мухлислар Озай қизини Ардучдан бўлмаганини, уларнинг никоҳи фақат реклама эканини, Озай эса ойма-ой Баришга маош тўлаётганини даъво қилишади. Аммо бу иддаолар қаердан пайдо бўлгани ҳақида ҳеч қандай тушунтириш бера олмайдилар.
Бирже Акалай ва Ҳакан Курташ

Ушбу турк юлдузларининг муносабатлари ҳақида маълумот ўтган йил февраль ойида маълум бўлди. Ҳейтерларнинг фикрича, Акалай умуман Курташга мос келмайди. Биринчидан, у икки марта ажрашган, демак оилавий ҳаётда муроса қилишни билмайди. Иккинчидан, актриса ўз танлаганидан тўрт ёш катта. Яхшиямки, ўзлари турк машҳурлари бундай фикрларни эътиборсиз қолдиради. Бирже ва Ҳакан омма олдида мунтазам бирга кўринишади ва бир-бирларига бўлган меҳрларини яширмайди.
Али Атай ва Ҳазал Кая

Ушбу турк юлдузлари 11 йил олдин танишган. Уларнинг муносабатлари жамоатчиликка маълум бўлганидан сўнг, ҳейтерлар дарҳол Алини ўзидан 14 ёш кичик қиз билан муносабат бошлагани учун танқид қилди. Актёрлар шахсий ҳаётларини кўп кўрсатмасликка ҳаракат қилган. 2019 йилда улар турмуш қурди ва бир неча ой ўтиб, биринчи ўғиллари Фикрет Алини дунёга келтирди. Тўрт йил ўтиб, уларнинг қизи Лейла туғилди. Ҳазал ёки Али ҳақида турк оммавий ахборот воситаларида ҳеч қандай можаро ҳақида хабарлар бўлмаган, аммо танқидчилар барибир жим бўлмаяпти. Томошабинларнинг асосий норозилиги — эр-хотин орасидаги катта ёш фарқида. Мухлисларнинг айтишича, Ҳазал уни ҳеч қачон севмаган, фақат кино соҳасида муваффақиятли карьера қуриш учун фойдаланган.
Киванч Татлитуг ва Башак Дизер

Неслиҳан Атагул ва Кадир Доғулу

2016 йилда турк юлдузлари Неслиҳан Атагул ва Кадир Доғулу турмуш қурди. Улар “Истанбулнинг икки юзи” сериалининг суратга олиш майдончасида танишиб қолишди. Шундан бери Неслиҳан ва Кадир деярли ҳеч қачон ажралишмайди, ва айни йил улар биринчи бор ота-оналик бахтини ҳис қилишди.
Кўплаб турк мухлислари бу никоҳни токсик деб ҳисоблайди. Доғулу кўплаб хиёнатларда айбланган ва оммавий ахборот воситаларида доимий равишда актёрнинг бошқа қизлар билан тушган шубҳали фотосуратлари пайдо бўлган.
Бундан ташқари, мухлислар Кадир нафақат Бекташи суфий орденининг аъзоси, балки Неслиҳанни ҳам унга аъзо бўлишга мажбурлаган деб ўйлашади. Атагулнинг баъзи мухлислари эса Доғулунинг ёш фарқидан (у эридан 11 ёш катта) фойдаланиб, уни ўз манфаатлари учун моҳирона бошқараётганини ўйлайди.
Шунга қарамай, Неслиҳан ўзи бахтли никоҳда эканини ва эрининг хиёнатига ишонмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Жемре Байсел ва Айтач Шашмаз

Ушбу актёрларнинг муҳаббати 2021 йилда “Тақдир ўйини” сериалининг суратга олиш жараёнида бошланган ва бу ҳолат кўплаб турк сериаллари мухлисларига ёқмаган эди. Асосий сабаб — актёрлар ташқи кўриниши жиҳатдан бир-бирига мос келмаслиги, шунингдек, Жемре Байселнинг карьераси унинг севгилисидан анча муваффақиятли ривожланган.
2022 йилда улар ажрашди, аммо 2024 йил май ойида яна ярашди. Бир йил ўтиб — 5 июнь куни Жемре яна Айтач билан муносабатларини тугатгани маълум бўлди, лекин бир неча ҳафта ўтиб турк юлдузлари яна ярашди.
Актёрларнинг мухлислари икки гуруҳга бўлинган: бирлари уларнинг муносабатлари никоҳ билан якунланишига ишонади, бошқалар эса жуфтликни муросага келолмасликлари сабабли барбод бўлишини ўйлайди.
Бундан ташқари, Байселнинг мухлислари унинг янада жозибали ва етукроқ шерикка муҳтожлигига ишонишади, улар фикрича, Шашмаз бундай эмас.
Изоҳ (0)