Ҳиндистоннинг иқтисодий пойтахти — Мумбаи сув остида қолиши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, CNN телеканалига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Куни бўйича шаҳарда кучли ёғингарчилик давом этмоқда. Метеорологлар прогнозларига кўра, яқин кунларда об-ҳаво яхшиланмайди.
29 август куни Мумбаида ёғингарчилик даражаси 127 миллиметрни ташкил этди, кўчалар дарёга айланди, транспорт тизими тўхтаб қолди. Поезд ва автобуслар тўхтади, самолётларнинг бир қисми қўшни қўшни аэропортларга юборилди.
Изоҳ (0)