Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон ҳукумати раҳбари Сапар Исаков 30 август, чоршанба куни телефон орқали мулоқотда бўлди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Суҳбат чоғида Абдулла Арипов Сапар Исаковни Қирғизистон бош вазири лавозимига тайинлангани билан табриклади ва фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Томонлар икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва чегара масалаларида ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди. Кун тартибидаги барча долзарб мавзулар бўйича ўзаро манфаатли муносабатларга тайёр эканликларини билдирди.
Олдинроқ Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат бош вазири Сооронбай Жээнбековнинг истеъфоси ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Жээнбеков президент сайловида иштирок этиш учун бош вазирлик ваколатини муддатидан илгари топширишга қарор қилди.
Қирғизистон парламенти мажлисида президент девони раҳбари бўлиб ишлаб келган Сапар Исаков бош вазир сифатида тасдиқланди.
Изоҳ (0)