Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Тошкент шаҳрида бир қатор янги йўналишли такси (маршрутка) йўналишлари ташкил этилиб, айрим йўналишлар ҳаракатига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар берди «Газета.uz».
Ушбу ўзгаришлар Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига йўловчи транспорти хизматларини кўрсатишда янада қулайлик яратиш, йўловчиларнинг транспортга бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларини қаноатлантириш мақсадида амалга оширилди.
Пойтахт ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш Департаменти томонидан қуйидаги янги йўналишлар очилди:
10 м — Қўйлиқ бозори—Фарҳод бозори (Қўйлиқ бозори, Фарғона йўли, Мунис кўчалари, Қўйлиқ 5-, 6-, 7-, Қумариқ, Ўзгариш мавзелари, Жанубий вокзал, Чўпон ота кўчаси, Биродарлик монументи, Бунёдкор стадиони, М.Улуғбек метроси, Ғ.Ғулом истироҳат боғи, Чилонзор 6-, 8-, 9-мавзелари, Лутфий кўчаси, Фарҳод бозори);
32 м — Авиасозлар бозори—Чилонзор буюм бозори (Авиасозлар бозори, Бешариқ, Иззат, Уйсозлар, Фарғона йўли, Янги Қўйлиқ кўчалари, Қўйлиқ 5-, 6-, 7-, Қумариқ, Ўзгариш мавзелари, Дўмбирабод мавзеси, Олмазор метроси, Чилонзор буюм бозори);
33 м — Дўстлик 2-мавзеси—Эркин қўрғони (Дўстлик 2-мавзеси, Қўрғонтепа, Қипчоқ, Янги Сергели йўли кўчалари, Ярмарка бозори, Сергели ҳокимияти, Автомобиль бозори, Сергели 5-, 6-, 7-мавзелари, ТҲАЙ, Чоштепа кўчаси, Эркин қўрғони);
34 м — Чуқурсой темир йўллар станцияси—Чорсу савдо маркази (Чуқурсой темир йўл станцияси, Тошўйинчоқлар фабрикаси, Чуқурсой корхонаси, Қорақамиш ½-мавзеси, ATP-1, Қорасарой кўчаси, 2-туғруқхона, Нурафшон кўчаси, Сағбон кўчаси, Эски Жўва бозори, Чорсу бозори, Чорсу меҳмонхонаси, Чорсу савдо маркази);
35 м — Авиасозлар бозори—Юнусобод 9-даҳаси (Авиасозлар бозори, Авиасозлар саройи, Лисунов кинотеатри, Механика заводи, Қорасув 6-мавзеси, Дўрмон йўли кўчаси, Академиклар шаҳарчаси, Электрокабел заводи, 8-автобус саройи, 5-болалар шифохонаси, Megaplanet гипермаркети, Юнусобод Универсам бозори, Юнусобод 8-, 9-даҳалари)
48м — Юнусобод 17-даҳаси—Изза мавзеси (Юнусобод 17-даҳаси, Сайрам бозори, Хўрозча дўкони, Юнусобод 12-даҳаси, Megaplanet гипермаркети, Юнусобод Универсам бозори, А.Дониш кўчаси, Кичик ҳалқа йўли, Назарбек кўприги, Карвон бозори, Изза мавзеси);
50 м — Юқори Бешқўрғон маҳалласи—Истиқлол кўчаси (Юқори Бешқўрғон маҳалласи, Қорақамиш 2/4-мавзеси, Тансиқбоев бозори, Фарғона кафеси, GSKБ, Олмазор ДСИ, Қорасарой кўчаси, 2-туғруқхона, Нурафшон кўчаси, Тахтапул, Малика фабрикаси, Лабзак мавзеси, Анхор Локоматив, Осиё Гранд меҳмонхонаси, Жасорат монументи, Қашқар мавзеси, Олой бозори, Истиқлол кўчаси);
126 м — Барданкўл қўрғони—Истиқлол кўчаси (Барданкўл қўрғони, Мажнунтол маҳалласи, Сувсоз мавзеси, Бахт кўли, Рохат, Янгиобод деҳқон бозори, Тузел мавзеси, Лисунов кинотеатри, Авиасозлар саройи, Яшнобод ТИИБ, Дўстлик метроси, Машинасозлар метроси, 1-Тиббиёт академияси, Экопарк, Ўзбекистон овози кўчаси, Дунё супермаркети, Олой бозори, Истиқлол кўчаси).
Шунингдек, 9и (Қўйлиқ бозори—Чилонзор буюм бозори), 18 м (2-оилавий поликлиника—Авиасозлар бозори), 37 м (5-болалар шифохонаси—Жанубий вокзал), 52 м (Ибн Сино 2-мавзеси—Пахтакор метроси), 90М (Ҳувайдо маҳалласи—Юнусобод 15-даҳаси), 140М (Чорсу савдо маркази—Тошкент педиатрия институти), 165М (Гулистон маҳалласи—Чорсу савдо маркази) йўналишларига ўзгартишлар киритилди.
Изоҳ (0)