2016 йил 15 декабрдан буён Тошкент вилоятига раҳбарлик қилиб келаётган Шукрулло Бобоев ҳудудга бош этиб тайинланган 12-ҳоким ҳисобланади. Вилоят ўз ҳокимларини алмаштириш бўйича Ўзбекистонда етакчилардан бири саналади — биргина 2016 йилнинг ўзида ҳудуд раҳбари тўрт марта ўзгарган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашувида ҳам Тошкент вилоятига мустақиллик йилларида «баракали ҳоким, бир эга» топилмаганини алоҳида қайд этиб ўтган эди.
Изоҳ (0)