Ўзбекистон адлия вазири буйруғи билан нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгариш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилиш бўйича келишувларни нотариал расмийлаштириш чоғида нотариусга давлат ташкилотларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилган шахслар (шундай ҳуқуққа эга Ўзбекистон фуқаролари, хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар рўйхати асосида) 3 йил мобайнида лавозимида бўлгани ҳақида ҳужжат талаб қилиш мажбурияти юкланди.
Шу тариқа, лавозимида камида 3 йил ишлаганлик юқоридаги шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй-жой харид қилиш шартига айланди. Олдин ИИБнинг доимий прописка мавжудлиги ҳақидаги маълумотномаси талаб қилинар, нотариус эса пропискага қўйилганидан 3 йил ўтганини текширарди (бу қоида ҳозир ҳам кўзда тутилган).
Изоҳ (0)