Қирғизистон шимолидаги Чуй вилоятида террорчиларни йўқ қилиш бўйича махсус операция ўтказилди, деб ёзади «ТАСС» Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот котиби Роҳат Сулаймоновга таяниб.
«Жайил туманидаги махсус операция якунланди», — деди у. Сулаймонов ҳозирча операция чоғида йўқ қилинган террорчилик ташкилоти аъзолари сонини айтишдан бош тортмоқда. «Бу ишнинг барча тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади», — деди у. Шу билан бирга, у маҳаллий ОАВларнинг операцияларни ўтказиш вақтида махсус бўлинмалар жангчилари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларини тасдиқламади.
Аввалроқ қуролли жиноятчилар гуруҳи патруль милицияси ходимлари талабларини бажармагани ва уларга қурол билан таҳдид қилгани сабабли Бишкекда ва унга ёндош Чуй вилоятида «Тутиш» режаси эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)