Жанубий Корея миллий мудофаа вазири Сон Ён Му КХДР ракета-ядро муаммосини муҳокама этиш учун АҚШга жўнаб кетди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ташриф ҳақида келишувга олдинроқ эришилгани, шу сабабли унинг Пхеньян навбатдаги баллистик ракетани учирган кунга тўғри келиши тасодиф эканлиги билдирилмоқда.
Сон Ён Му Вашингтонда мудофаа вазири Жеймс Мэттис, АҚШ преидентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер, АҚШнинг Тинч океандаги қўшинлари қўмондони Гарри Харрис ва Тинч океани флоти қўмондони адмирал Скотт Свифт билан учрашиши кўзда тутилган.
Улар билан КХДР ракета учиришларига жавобан кўриладиган чоралар муҳокама этилади.
Изоҳ (0)