Американинг Шимолий Каролина штатида яшовчи 42 ёшли Жен Уолш ўзининг шнауцер зотига мансуб икки ёшли Ханс лақабли кучуги билан табиат қўйнида ўйнаган. Аёл кучукка атрофда жойлашган кўлга чўп улоқтирган, кучук эса хурсанд ҳолда унинг ортидан югурган. Натижада чўп ортидан 20 марта югурган Ханснинг аҳволи оғирлашиб, бир соатдан сўнг у ўлиб қолган. Бу ҳақда Метрўга таяниб, «Вести.ru» хабар берди.
Кучукнинг ўлимига табиат қўйнидаги ўйин сабаб бўлганини эшитган Уолш ҳайратда қолди.
«У чўпнинг ортидан югуришни жуда яхши кўрарди. Ханс ўзининг севимли иши билан шуғулланиб ўлгани мени бироз бўлсада тинчлантиради», — дейди аёл.
Шифокорларнинг сўзларига қараганда, кучук ҳар сафар кўлга тушганида маълум миқдорда сув ютган, бу эса қонидаги натрий миқдорининг камайишига олиб келган. Оқибатда кучукда гипонатриэмия ривожланиб, бош мия фаолиятининг бузилишига олиб келган.
Изоҳ (0)