Тармоқда икки шер ўзларини туғилганидан сўнг катта қилган аёлни том маънода қучоқлаётгани ва ўпаётгани тасвирланган таъсирли видео пайдо бўлди. Швейцария фуқароси бўлган аёлнинг таъкидлашича, у йиртқичлар билан етти йилдан бери кўришмаган. Аёл шерлар катта бўлиб кетгач, уларни ҳайвонот боғига топширган. Бу ҳақда Mirror’га таяниб, «Вести.ru» хабар берди.
Видеодан кўриш мумкинки, шерлар ўзларини дастлабки ойларда парвариш қилган аёлни унутиб юборишмаган. Йиртқичлар уни ўпиб, панжалари билан силамоқда.
Изоҳ (0)