24 август куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш масалалари билан шуғулланувчи идоралар раҳбарларининг тўққизинчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири Р. Qirg‘izistonning Cho‘lponota shahrida bo‘lib o‘tgan ҳамда Россия Фавқулодда вазиятлар вазири В. Пучковнинг иккитомонлама учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида Р. Джураев Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада кенгайиб, мустаҳкамланаётганлиги, хусусан, 1998 йилнинг май ойида икки давлат ҳукуматлари ўртасида фуқаро мудофааси ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олидини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорликка оид келишув — юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлади.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистон вакиллари томонидан йўриқчи-қутқарувчиларнинг малакасини ошириш, соҳа бўйича ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб бориш, ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ўртасида тажриба алмашиш, малака ошириш курсларини ташкил қилиш, аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва ўқитиш, ахборот хизмати фаолиятини ташкил этиш соҳаларида тажриба алмашишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди.
Шунингдек, Россия ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида фавқулодда вазиятлар содир бўлганда, уларга зарурий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш мақсадида, Россия Фавқулодда вазиятларда бошқарув миллий маркази ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази ўртасида янада фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш заруриятига эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ФВВ ва Россия Фуқаро мудофааси, фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш вазирлиги ўртасида 2018–2019 йилларга мўлжалланган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича тадбирлар режаси имзоланди.
Изоҳ (0)