Россиянинг Хабаровск такси ҳайдовчиси йўлкира ҳақини тўламаган йўловчи қизлардан ўзига хос услубда ўч олди. Воқеа акс этган видео YouTube’да эълон қилинди, деб хабар беради «Bigmir.net».
Видео кадрларида таксидан қиз бола чиққани, сўнг рюкзакни ёш йигитга бергани кўринади. Қиз кафтини бирлаштиради, ҳайдовчи унинг кафтига зелёнка қуяди ва қиз шу зелёнка билан ювинади.
Таксичи қурбони устидан кулиб, «Яхшилаб сурка, эринма. Қулоқларингга ҳам сурка, кўринсин» дейди.
Воқеани юзи яшил тусга кириб бўлган бошқа қиз ва бояги йигит кузатиб туради. Йигитнинг юзи кўринмайди, лекин унинг ҳам қўлларида зелёнка излари бор. Шунингдек, кадр ортидан бир неча кишининг кулгиси эшитилади.
Видео муаллифи ҳам, ўткинчилар ҳам қизларни ҳимоя қилмайди.
Изоҳ (0)