Таиланд Олий судига ҳукм эълон қилинишига келмаган собиқ бош вазир Йинглак Чинават узоқ хорижда бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири генерал Правит Вонгсуван маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«У Таиландга қўшни давлатлардан ҳеч бирида эмаслиги эҳтимолга яқин. Чинаватни узоқроққа кетганини тахмин қилиш мумкин», — деди Правит Вонгсуван.
Генерал собиқ бош вазирга мамлакатдан зарур иммиграция жараёнларини четлаб ўтиб чиқиб кетишга ёрдам бергани айтилаётган полициянинг юқори мартабали зобитини лавозимидан бўшатиш ниятида эмаслигини билдирди.
Бангкокда тарқалган овозаларга кўра, Йинглак ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилган ва икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган акаси, собиқ бош вазир Таксин Чинават истиқомат қилаётган Дубайда бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Таиланд Олий суди 25 август, жума куни ўзига нисбатан чиқарилган ҳукм эълон қилинишига келмагани учун Йинглак Чинаватни ҳибсга олишга ордер берди.
Изоҳ (0)