Сурияда сўнгги уч ойда 8 мингдан зиёд террорчилар йўқ қилинди. Бу ҳақда Суриядаги Россия қўшинлари гуруҳи қўмондони, генерал-полковник Сергей Суровкин маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Бундан ташқари, уч ой ичида террорчилар 1,5 минг дона қурол-яроғ, ҳарбий ва бошқа техникани йўқотган. «Бу миқдор кун сайин ўсиб бормоқда», — деди генерал.
Суровкиннинг қўшимча қилишича, Россия учувчилари сўнгги уч кун ичида 163 та жанговар парвозни амалга ошириб, Суриядаги жангариларнинг 415 та объектини йўқ қилган.
Изоҳ (0)