Франция президенти Эммануэль Макроннинг маъмурияти ОАВ томонидан президент Елисей саройидаги фаолиятининг дастлабки уч ойида макияж учун 26 минг доллар сарфлагани ҳақида тарқатилган хабарларни тасдиқлади, деб хабар берди «Интерфакс».
Associated Press’нинг Макрон жамоасига асосланиб маълум қилишича, айни вақтда амалдаги визажистнинг ўрнига арзонроқ бўлган бошқа ечим қидирилмоқда.
Аввалроқ, Le Point нашри томонидан мамлакат президенти макияж учун қанча пул сарфлаши ҳақида чоп этилган хабардан сўнг Францияда можаро бошланганди. Шунингдек, нашрнинг ёзишича, бундан олдинги президент Франсуа Олланд сартарош хизматлари учун 10 минг евро сарфлаган.
Макрон макияжи можароси унинг мамлакатда обрўсининг тушиб бораётгани даврига тўғри келиб қолди. Сўровларга кўра, уни жамиятда қўллаб-қувватловчилар сони доимий равишда тушиб бормоқда. Бунга бюджетни қисқартириш ва меҳнат тизимидаги қарама-қарши ислоҳотлар режаси сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)