Жангарилар Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги полиция лагерига ҳужум уюштирди. Оқибатда бир нафар полициячи ҳалок бўлди ва олти нафари жароҳат олди. Бу ҳақда NDTV телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Жангарилар Пулвама шаҳрида жойлашган полиция лагерига соат 04:30 да ҳужум қилган. Улар полиция биноларидан бирига бостириб кириб, ўт оча бошлаган, шунингдек, қўл гранаталарини ҳам ишга солган.
Штат полицияси ходимлари ва Марказий полиция захираси кучлари (CRPF) террорчилар жойлашган бинони қуршаб олди. Уларни йўқ қилиш бўйича операциялар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)