Хитойга ёпирилган «Хаtо» тўфони оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 270 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат Марказий телевидениеси маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Табиий офатдан Макао ва Гонконг маъмурий туманлари, Гуандун ва Фуцзянь провинциялари аҳолиси жабрланди. Қурбонларнинг энг кўпи Макаода қайд этилди: бу ерда тўфон 8 кишининг умрига зомин бўлди, 153 киши яраланди.
Тўфон туфайли Хитой жанубида транспорт қатнови издан чиқди, бир неча юқори тезликдаги темир йўл тармоқларида ҳаракатланиш тўхтади. Мамлакат бўйлаб 900 дан ортиқ рейс бекор қилинди, 80 дан ошиқ рейс кечиктирилди.
Кучли жала ва шиддатли шамол бинолар вайрон бўлиши, дарахтлар қулаши, алоқа ва электр тармоқлари узилишига олиб келди.
Изоҳ (0)