Шифокорлар Кубада ишлаётган айрим АҚШ ва Канада дипломатларида «бош миянинг енгил шикастланиши» ва «марказий асаб тизимининг шикастланиш эҳтимоли»ни қайд этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ АҚШнинг Кубадаги элчихонаси икки ходими даволаниш учун Америкага қайтишга мажбур бўлганди. Улар эшитиш қобилиятларини йўқотишлари истисно этилмагани Гаванага қайтмади. Шундан сўнг дипломатик ваколатхонанинг яна бир неча ходими орол-давлатни тарк этишга қарор қилди.
CBS телеканали манбаларига кўра, жорий йил июнь ойида 5 нафар Канада дипломати ва уларнинг оила аъзолари ҳам америкаликларда кузатилган касаллик аломатларига дуч келган.
Куба ТИВ Гавананинг АҚШ элчихонаси ходимлари билан боғлиқ ҳолатларга алоқадорлигини буткул рад этди.
Изоҳ (0)