Абдулла исмли ганалик деҳқон аэросъёмка учун мўлжалланган дронни кўрганида, Туркия телевидениеси журналистига шундай савол берди: «Мени Маккага олиб бора олиши учун уни каттароқ қилиш иложи борми?» Бу ҳақда «Islam-today.ru» хабар бермоқда.
TRT World телекомпанияси журналистлари ганалик деҳқонлар турмушини суратга олиш учун Ганадаги қишлоқлардан бирига келган эди. Журналист ёзишича, улардан бири телекомпанияда Маккага бориш учун каттароқ дронлар бор-йўқлигига жиддий қизиқиб қолган.
Журналист бу ҳақда Twitter’да ёзгач, кутилмаган воқеа юз берди: туркиялик оддий одамлар ва тадбиркорлар унга мурожаат қилиб, ганаликнинг орзусини рўёбга чиқаришни таклиф этди.
Масалага Туркия ташқи ишлар вазирлиги аралашди. Натижада Абдулла ҳозир аллақачон Истанбулда ва Маккага учиб кетишни кутмоқда.
Изоҳ (0)