ИШИД сафида Исроил фуқароси бўлган камида икки этник яҳудий жанг қилади. Бу ҳақда мамлакатнинг «Шин Бет» контрразведка хизмати манбаларига таяниб, The Times of Israel маълум қилди.
Махсус хизмат ходимларига кўра, гап Лод шаҳридан бўлган 32 ёшли Алекс исмли эркак ва Ашдодлик 28 ёшли аёл ҳақида кетмоқда. Уларнинг иккиси ҳам собиқ Иттифоқда туғилган, болалигида Исроилга кўчиб ўтган ва шу ерда ўсган.
Кейинчалик иккиси ҳам исломни қабул қилиб, ИШИД тарафида жанг қилиш учун Сурияга жўнаган.
Ҳозирда ИШИД сафида бўлган 19 нафар Исроил фуқароси шахси аниқланган, улар асосан араблардан иборат. Улардан бири яқинда ҳалок бўлди, қолганларини фуқароликдан маҳрум этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)