Яқинда тўйларни тартибга солиш бўйича Нукус шаҳар ҳокимининг фармойиши тасдиқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлигига таяниб, «Қорақалпоғистон янгиликлари» хабар бермоқда.
Фармойишга асосан:
— Нукус шаҳри ҳудудида барча тўй маросимларини исрофгарчиликка йўл қўймай, ортиқча дабдабасиз ўтказиш, ёшлар сайли ўтказиладиган объектларда, хусусан Мунгли она, Мирзо Улуғбек, Ажинияз хотира майдонлари ва шаҳар ФҲДЁ бўлими атрофи, «Истиқлол» болалар дам олиш марказида тартиб-интизомли, тозаликни сақлаш ва шаҳар ҳудудида йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш;
— Макон фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда маҳаллаларда тарғибот ишларини олиб бориш;
— Нукус шаҳри ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг кескин кўпайиб кетиши, уларнинг олдини олишга қаратилган чораларга қарамай, шаҳар ҳудудидаги кўчаларда йўл-транспорт ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузаётган ва шу транспорт ҳодисаларининг кўпчилиги тўйлардаги ёшлар сайлларида (гулянка) гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, маст ҳолда транспорт бошқарганлиги сабабли келиб чиқаётганини ҳисобга олган ҳолда махсус рейдлар ташкиллаштириш;
— тўй маросимларида ёшлар сайли келин-куёв автомашинасидан ташқари 4 автомашинадан ортиқ бўлмаслигини назоратга олиш белгиланди.
Изоҳ (0)