Президентнинг 14 августдаги ПҚ-3204-сон «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди, деб ёзади Norma.
Иқтисодиёт вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига вазирнинг макроиқтисодий сиёсат, базавий тармоқларни ривожлантириш масалалари ва халқаро молия ташкилотлари билан ишлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилди.
Вазирликда йиғма инвестиция дастурлари ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосари фаолият кўрсатмоқда.
Аввал мавжуд бўлган макроиқтисодий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш масалалари бўйича вазирнинг ўринбосари лавозими тугатилди.
Изоҳ (0)