Жорий йилнинг 16 август куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасининг туман бўлимлари бошлиқларига хизмат автомобиллари ва туманларда хизмат қилаётган давлат инспекторларига мопед уловлари топширилди, дея хабар беради «Ўзбекистон 24».
Ушбу тадбирда Мажбурий ижро бюросининг директори Б.Қудратходжаев, Тошкент шаҳар прокурори Ш.Облоқулов ҳамда Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Б.Қудратходжаев Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасининг туман бўлимлари бошлиқларига бюронинг логотипи туширилган Nexia русумли хизмат автомобилларининг ва давлат инспекторларига мопед уловларининг калитларини тантанали равишда топширди.
Изоҳ (0)