• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Суд органлари фаолиятини моддий таъминлаш юзасидан Президент қарори имзоланди

    Ўзбекистон Президенти «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матнини «Ўзбекистон 24» эълон қилди.

    Фото: «Ўзбекистон 24»

    Фото: «Ўзбекистон 24»

    Суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада таъминлаш, судлар, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш, улар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

    1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда унинг Ижро этувчи дирекциясини тугатиб, қуйидагиларни ташкил этиш бўйича таклифига розилик берилсин:

    Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси;

    бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси.

    2. Белгилансинки, қуйидагилар Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

    жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари тўлашдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 16 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

    жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича жарималар тўлашдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 16 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

    ижро иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилган суммадан 24 фоиз миқдоридаги ажратмалар, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бундан мустасно;

    вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

    қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.

    3. Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    4. Белгилаб қўйилсинки, Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси бошқарадиган Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгаши (кейинги ўринларда – Кузатув кенгаши) томонидан амалга оширилади.

    Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда – Департамент) директори ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази (кейинги ўринларда – Марказ) директори киради.

    5. 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб малака даражалари, мартаба даражалари ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун судьялар ҳамда судлар ва Департамент ходимлари лавозим маошларига устама ва ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш, судлар ва Департаментнинг ёрдамчи ходимларини таъминлаш, судьялар ҳамда судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Марказ ходимлари томонидан белгиланган тартибда уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш), судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Марказ бинолари ва хоналарини қуриш ва таъмирлаш харажатлари, судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Марказ ходимларининг хизмат сафари харажатлари, шунингдек судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Марказнинг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

    6. Белгилансинки, қуйидагилар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

    ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан 16 фоиз, нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан эса 8 фоиз миқдоридаги ажратмалар;

    адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини, адвокатлик бюроларини, фирмаларини, ҳайъатларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий фуқаролар бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилоти, унинг рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларининг дубликатини берганлик учун, аккредитация карточкаси дубликатини берганлик учун, адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик учун ундириладиган маблағларнинг, шунингдек адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;

    вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

    қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.

    7. Белгилансинки, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари:

    адлия органлари ва муассасаларини моддий-техник таъминотига;

    адлия органлари ва муассасаларини бино, ускуналарини қуриш ва таъмирлашга;

    адлия органлари ва муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий муҳофаза қилишга (адлия органлари ходимлари учун уй-жой қуриш, санатория-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, маошларга устамалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва ҳоказо);

    адлия органлари ва муассасалари ходимларини хизмат сафар харажатларига, шу жумладан ҳорижий давлатлардаги хизмат сафарларига;

    уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган адлия органлари ходимларига уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳакининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратишга;

    адлия органлари ва муассасалари ходимларига мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмати учун устамалар ва қўшимча ҳақ тўлашга;

    белгиланган тартибда адлия органлари ва муассасалари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловларни компенсация қилишга;

    адлия органлари ва муассасалари ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташига, шу жумладан, уларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этишга ва чет давлатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишига;

    адлия органлари ва муассасалари фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этишга;

    адлия органларининг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатларига;

    нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни ва тегишли харажатларни қоплашга;

    Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилишни молиялаштиришга;

    адлия органларининг ёрдамчи ходимлари таъминотига;

    адлия органлари ва муассасалари фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларга йўналтирилади.

    8. Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси Ижро этувчи дирексиясининг фаолияти тугатилганлиги боис унинг 2 штат бирлигини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва 2 штат бирлигини Департаментга ажратиш ва уларнинг тегишинча бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасива Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сақланиши таъминлансин.

    9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари қолдиғини, шу жумладан, кредиторлик ва дебиторлик қарздорлигини Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ўртасида ҳамда тугатилаётган Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи дирексиясини мулкини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Департамент ўртасида тақсимланишини таъминласин;

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар олий кенгаши билан биргаликда тугатилаётган Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисобидан судьялар, суд ва Департамент ходимларига ўтган давр учун тўланмаган малака даражалари, мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмати учун устамалар ва қўшимча ҳақларни тўланишини таъминласин;

    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бир ой муддатда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

    10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

    11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Олий суди манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар кирицин.

    Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

    12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б.Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Қ.Давлетов зиммаларига юклансин.

    24.08.2017, 13:13   Изоҳ (0)   11437
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Самарқанддаги Ислом Каримов мақбарасини пардозлаш ишларида ҳинд усталари қатнашмоқда

    24.08.2017, 12:21

    Виктор Чуб Ўзгидромет бош директори лавозимидан озод этилди

    24.08.2017, 11:54

    Фото: Самарқанддаги Ислом Каримов ҳайкали 2 сентябрга қадар очилади

    24.08.2017, 11:32

    Ўзбекистон Сенатининг 11-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

    24.08.2017, 11:18

    Нима деб ўйлайсиз? Ушбу санъаткорларнинг машҳур бўлиш сири нимада? Улар шу даражага қандай ва ким сабаб эришган?

    24.08.2017, 10:02

    Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов: Нима учун ўқитувчи ўз ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қилмайди? (видео)

    23.08.2017, 23:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.