Warner Bros киностудияси Жокер ҳақидаги янги фильмни суратга олишга киришди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Фильмга Мартин Скорсезе продюсерлик қилади. Тодд Филиппс («Вегасда йигитлар йиғини», «Қуролланган йигитлар») сценарийнавислик ва режиссёрликни зиммасига олди.
Картина воқеалари Готэмда, ўтган асрнинг 80 йилларида юз беради ва муҳити жиҳатидан Скорсезенинг «Такси ҳайдовчиси» ҳамда «Қутурган буқа» фильмларини эслатади.
«Ўз жонига қасд этувчилар отряди» фильмида Жокерни ўйнаган Жаред Лето бу гал уни ижро этмаслиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)