Барча даврларнинг 100 та энг буюк комедияси маълум бўлди. Бу ҳақда 52 та мамлакатнинг 253 нафар танқидчиси иштирокида ўтказилган сўровга таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Биринчи ўринни 1959 йилда чиққан Мерилин Монро, Тони Кертис ва Жек Леммон иштирокидаги «Жазда фақат қизлар» фильми эгаллади.
Иккинчи қатордан Стенли Кубрикнинг 1964 йилда тақдим этилган «Доктор Стрейнжлав, ёки мен қандай қилиб ҳаяжонланмасликни ўргандим ва атом бомбасини севиб қолди» фильми ўрин олган.
Кейинги ўринларда Вуди Алленнинг 1977 йилда чиққан «Энни Ҳолл» ва Билл Мюррей иштирокидаги 1993 йилда тақдим этилган «Суғур куни» фильмлари жойлашган.
Шунингдек, биринчи ўнликдан «Ўрдак шўрва» (1933), «Брайаннинг Монти Пайтонча яшаши» (1979), «Аэроплан», (1980), «Кўнгилхушлик вақти» (1967), «Бу Spinal Tap» (1984), «Паравоз Генерал» (1926) фильмлари ўрин олган.
Изоҳ (0)