АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қила бошлаганини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда Трамп Аризона штати Финикс шаҳрида ўз тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлаётиб айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Ким Чен Ин бизни ҳурмат қила бошлаганини мен ҳам ҳурмат қиламан ва бунга ишонаман. Мен бу фактни ҳурмат қиламан. Балки бу яхши нарсага олиб келар», — деди президент.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг Гуамдаги АҚШ объектларига ракета учирмаслик қарорига баҳо берган эди. «Шимолий Кореядан Ким Чен Ин жуда ақлли ва босиқ қарор қабул қилди. Бунинг муқобили фожиали бўлиши мумкин эди!» — деб ёзган эди Трамп.
Изоҳ (0)