23 август, чоршанба куни Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида поезд рельсдан чиқиб кетиши натижасида шикастланган кишилар сони 74 кишига етди, деб ёзади «ТАСС» ANI ахборот агентлигига таяниб.
Таъкидланишича, тўрт киши оғир аҳволда.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан 02:40 (Тошкент вақти билан 02:10)да Aурaйя шаҳри яқинида юз берди. Агентлик маълумотларига кўра, поезд самосвал билан тўқнашиб кетиши натижасида 12 та вагон рельсдан чиқиб кетган.
Изоҳ (0)