Хитойда Гуандун ва Фуцзянь провинцияларининг соҳилбўйи ҳудудларига «Хаtо» тўфони яқинлашаётгани муносабати билан хавфнинг энг юқори — қизил даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат марказий метеорология хизмати прогнозига кўра, тропик циклон қирғоққа 23 август, чоршанба куни тушки пайт етиб боради.
Ҳозирда тўфон Гуандун провинциясининг Чжухай шаҳридан 200 километр жануби-шарқда бўлиб, ғарбий йўналишда соатига 25 километр тезликда ҳаракатланмоқда ва тобора кучаймоқда. Циклоннинг марказий қисмида шамол тезлиги сониясига 40 метрга етмоқда.
Цзянси, Хунань, Гуйчжоу, Юньнань провинциялари, Гуанси-Чжуан автоном тумани ва Хайнань оролида ҳам кучли ёғинлар ва шиддатли шамоллар кутилмоқда.
Хитойда тўфон туфайли хавфнинг энг юқори даражаси жорий йилда биринчи бор эълон қилинмоқда.
Изоҳ (0)