Big Ben номи билан машҳур бўлган Вестминстер саройи минорасидаги соат таъмирланишдан олдин, 21 август куни тушки вақтга сўнгги марта бонг урди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Таъмирлаш 2021 йилгача давом этади. Одатий режимда ҳар чорак соатда бонг урувчи курантлар таъмирлаш вақтида фақат алоҳида ҳолатларда, масалан, янги йил арафасида бонг уради. Британия ОАВларининг маълумотларига кўра, соатни таъмирлаш ишлари 30 миллион фунт стерлингга тушади.
Изоҳ (0)