Марказий Флорида университети мутахассислари икки бош билан туғилган денгиз тошбақасини суратга туширди. Бу ҳақда UPI хабар берди.
Университет қошидаги тошбақаларни ўрганиш маркази ходими Кейт Менфилд Twitter’да ғаройиб жонивор суратини жойлаштирди.
«Кеча амалиётчиларимиз ноёб, эндигина дунёга келган икки бошли тошбақани топди. У тирик ва куч-қувватга тўла эди», — дея изоҳ қолдирди у сурат остида.
Изоҳ (0)