Италиянинг Форте-дей-Марми курортида дам олаётган америкалик актёр Семюэл Л. Жексон ва баскетболчи Межик Жонсоннинг интернет тармоғида пайдо бўлган сурати италияликларнинг ғазабини қўзғади. Бу ҳақда модель Нина Морич ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзди.
Суратда машҳурлар бренд дўконлардан қилинган харидлар билан тўла пакетлар қуршовида ўриндиқда ўтирибди.
Бу италияликларнинг мунозараларига сабаб бўлган. Улар машҳурларни муҳожирлар деб ўйлаб, уларнинг туб аҳоли ҳисобига қандай яхши яшаётгани ҳақида баҳслашган.
Изоҳ (0)