Габар тахаллусли россиялик блогер ижтимоий тажриба ўтказиш учун ёпиқ машинада бир соатдан ортиқ ўтирди. Тажриба акс этган видео блогернинг YouTube’даги каналига жойланди.
Видеода мўйнали кийим кийган Габар 40 даражада иситилган машина салонида ўтиришга ҳаракат қилгани акс этган. Блогер бу орқали ёпиқ автомобилда қолдириб кетилган болалар ва уй ҳайвонлари ўзини қандай ҳис қилишини тушунишга ҳаракат қилган.
«Боланинг соғлигига тузатиб бўлмас зарар етказиш учун олти дақиқа етишини тушунаман», — дейди тинимсиз терлаётган блогер.
60 даражали иссиққа чидай олмаган Габар бир соатдан кейин машинадан чиқди. Йигит барчани болаларга ва ҳайвонларга диққат билан муносабатда бўлишга чақирган.
Изоҳ (0)