Американинг Нью-Жерси штатида автомобиль кўтарма кўприк устидан сакраб ўтди, деб хабар берди Associated Press.
Вест-Дептфор шаҳри фуқароси Теренс Нафиз кўприкдан ўтаётганида у кўтарила бошлаган. Бундан ташқари автомобилда унинг уч нафар оила аъзоси ҳам бўлган. Улар кўприк кўтарилганини сезганида жуда кеч бўлган эди.
Нафиз газни охирига қадар босган ва кўприкнинг иккинчи томонига бориб қўнишга муваффақ бўлган. Автомобиль йўл қопламасига бориб урилган ва унга бироз зарар етган. Ҳайдовчи ва йўловчилар жароҳат олмаган.
Полиция ушбу ҳодисага кўприк оператори айбдор эканлигини аниқлади. У яқинлашиб келаётган кема билан радио орқали боғлана олмасдан кўприкни кўтаришни бошлаб юборган. Унинг сўзларига кўра, бундан олдин ёруғлик сигнализацияси ишлаган, дарвозалар эса ёпиқ бўлган. У кўприкда автомобиль қолмаган дея ўйлаган, бироқ қуёшнинг қамаштирувчи шуъласи сабаб бунга ишонч ҳосил қила олмаган.
Изоҳ (0)