АҚШнинг Виргиния штатидаги Шарлотсвилль шаҳрида рўй берган тўқнашувларда қурбон бўлган Хизер Хейернинг онаси Сьюзан Бро АҚШ президенти Дональд Трамп билан гаплашишдан бош тортганини билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Мен ҳозир президент билан гаплашмайман, кечирасизлар», — деди у ABC телеканали эфирида.
Бронинг сўзларига қараганда, қизининг дафн маросими чоғида президент унга мурожаат қилишга уринган. Аммо аёл у билан мулоқот қилишдан бош тортган.
Аёл Трамп аксилфашистлар митингларини ультраўнглар чиқишларига тенглаштирганидан сўнг у билан мулоқот қилишдан бош тортган.
«Болам ҳақида айтганларидан кейин... Мен видеоконференцияни кўрдим, у ерда президент Хейерга ўхшаганларнинг чиқишларини ‘Ку-клукс-клан’ ва ультраўнгларга тенглаштирди», —таъкидлади аёл.
Изоҳ (0)