ИШИД террорчилик ташкилоти Испаниянинг Камбрильс шаҳрида юз берган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Аввалроқ ИШИД Барселонадаги теракт учун ҳам жавобгарликни ўз зиммасига олган эди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Испания ички ишлар вазири Хуан Игнасио Соидонинг сўзларига кўра, мамлакат шаҳарларида қўпорувчилик ҳаракатларини уюштирган «гуруҳ йўқ қилинган, деб айтиш мумкин».
17 август куни Барселонанинг сайёҳлик маркази — Лас-Рамблас пиёдалар кўчасида фургон одамлар устига босиб борган, оқибатда 14 киши ҳалок бўлиб, 130 дан зиёд одам тан жароҳати олган эди.
Тергов маълумотларига кўра, Барселонадаги теракт ва Каталониянинг бошқа икки шаҳри — Кабрильс ва Альканарда юз берган ҳодисалар бир-бирига боғлиқ бўлиб, бу якка ҳолдаги терактлар эмас, балки Испаниянинг сайёҳлар орасида энг машҳур шаҳрига қарши уюштирилган тўлақонли ҳужум бўлган.
Изоҳ (0)