Президент Николас Мадуро тарафдорларидан ташкил топган Венесуэла Конституциявий ассамблеяси қонунчилик фаолияти билан шуғулланишини маълум қилди. Бу ҳақдаги тегишли қарор якдиллик билан қабул қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Олдин бундай ваколатга фақат 2015 йилги сайловлардан сўнг мухолифат назоратида бўлган мамлакат Миллий ассамблеяси эга эди.
«Конституциявий ассамблея мамлакатда тинчлик-барқарорликни сақлаб қолиш учун қонунчилик функцияларини бажаришни ўз зиммасига олади», — дейилади бир палатали таъсис органининг Twitter’да жойлаштирилган хабарида.
Мазкур қарор мамлакат парламенти тарқатиб юборилишини англатиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)