Швеция афғонистонлик 106 ёшли Бибиҳол Ўзбекийга қочқинлик мақомини бермади. У дунёдаги энг кекса қочқин аёл ҳисобланади, деб хабар беради The Local нашри.
Аёл Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини 2015 йили «Толибон» тажовузидан сўнг тарк этган. Ўша йили у Хорватиядаги қочқинлар лагерида бўлганида жаҳон матбуоти эътиборини тортган эди. Бир неча ойдан сўнг Ўзбекий оиласи Швецияга йўл олди.
Бу мамлакатга етиб келиш учун оила Эрон, Туркия ва Грециядан ўтди. Йўл-йўлакай ёшлар онахонни елкаларида кўтариб юрди. Улар Германияга етиб келганидан сўнг бир шифокор аёлга ногиронлар аравачасини тақдим этди.
Швеция қочқинлик мақомини беришдан бош тортгач, аёл Афғонистонга қайтиши ёки бошқа мамлакатга йўл олиши лозим. Швеция расмийларининг қарорига апелляция берилди, аммо у энди кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)