Австралиянинг Ausdroid нашри журналистлари қўлига янги Samsung флагмани реклама букети келиб тушди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Унда айтилишича, смартфон келаси ҳафта тилларанг ва қора тусларда сотувга чиқади. Янги Deep Blue Sea ранги кейинроқ пайдо бўлади, деб тахмин қилади нашр.
Брошюрага кўра, Galaxy Note 8 6,3 дюймли 1440×2960 пикселли Super AMOLED дисплей, Qualcomm Snapdragon 835 + Adreno 540 ёки Samsung Exynos 9 Series 8895 + Mali-G71 MP20 чипи, 6 Гб тезкор ва 64 Гб доимий хотира (+microSD), 12 мегапикселли қўш камера (асосий) ва 8 мегапикселли олд камера, 3300 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Android 7.1.1 Nougat операцион тизимида ишлайди.
Брошюрада айтилишича, қурилма Samsung’нинг Smart Switch дастурини кўтара олади, у барча маълумотларни эски қурилмадан янгисига ўтказиш имконини беради.
Компания смартфонни 23 август куни тақдим этади, эртаси куниёқ у сотувга чиқиши керак.
Изоҳ (0)