iPhone 8 нинг янги суратлари пайдо бўлди. Бу мавжуд бўлганлар ичида энг батафсил намуна ҳисобланади. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
«Тасдиқлашим мумкинки, бу iPhone 8 нинг якуний дизайни. Оддий метал бўлагига ўхшаш кўплаб макетлардан фарқли равишда, бу намуна жуда юқори сифатли материаллардан тайёрланган», — дейди Forbes мухбири Гордон Келли.
Смартфоннинг орқа қопқоғи симсиз қувватлаш имконини бериш учун ойнадан ишланган. Шунингдек, iPhone 8 смартфони 5,8 дюмли рамкасиз экранга эга. Дисплейнинг юқори қисмида датчик ва овоз чиқарувчи динамик жойлашган. Унинг габаритлари 4,7 дюмли дисплейга эга iPhone 7 дан каттароқ.
Мухбирнинг қайд этишича, Apple бармоқ изини олувчи Touch ID сканерига эга Home тугмасидан воз кечмоқчи. Унинг ўрнига юзни сканерловчи Face ID келади.
iPhone 8 Apple’нинг ҳар йили бўладиган тақдимотида — 2017 йилнинг кузида намойиш этилади.
Изоҳ (0)