АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Жорж Пападопулос 2016 йилги сайловолди кампанияси бошидаёқ миллиардерга Россия президенти Владимир Путин билан учрашув уюштиришни таклиф қилган, деб ёзади «Газета.ru» The Washington Post‘га таяниб.
Газета маълумотларига кўра, Трамп сайловолди штабининг турли даражадаги вакиллари деярли ҳар ҳафта «русларнинг у билан учрашув уюштириш бўйича ҳаракатлари»ни муҳокама қилган.
Хусусан, Пападопулос 2016 йил мартидан Трампнинг Путин билан учрашувини ташкиллаштиришга алоқадор бир нечта электрон хат ёзган.
Таъкидлашича, учрашув амалга ошмаган, чунки Трамп сайловолди жамоасининг бир қатор юқори лавозимли мансабдорлари бунга қарши бўлган.
Трамп ва Путиннинг биринчи ва ҳозирча ягона учрашуви июль ойида Гамбургдаги G20 саммитида бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)