Британия махсус хизматларининг собиқ ходими ва Диананинг собиқ тансоқчиси Алан Макгрегор малика ўлдирилган бўлиши, бунга тайёргарлик учун эса 6 ой вақт кетганлиги ҳақидаги хулосага келди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.
Макгрегорга кўра, Диана ҳалокатидан аввал тўхтаган Париждаги «Риц» меҳмонхонасида хавфсизлик чораларига эътиборсизлик билан ёндашилган. Жумладан, фожиа юз берган тунда қават навбатчилари маликани олиб кетадиган машинани исталган киши кириши мумкин бўлган меҳмонхонанннг орқа кириш томонида, назоратсиз қолдирган.
Машинанинг ўзи қўриқланадиган ерости тураргоҳидан эмас, жамоатчилик автотураргоҳидан олиб келинади. Шунингдек, Диана ва Доди ал-Файеднинг ҳайдовчиси этиб тайинланган Анри Полнинг малакаси етарли даражада бўлмаган.
Собиқ тансоқчи Уэльс маликаси тасодиф туфайли ҳалок бўлганини истисно этмади, бироқ унинг ўлими олдиндан режалаштирилгани эҳтимолини юқори баҳолади.
Изоҳ (0)