Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бангладешдаги кучли ёғингарчилик оқибатида келиб чиққан сув тошқинлари оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Ўтган ҳафта охирида Ҳиндистон ва Непал қатори Бангладешга ҳам кучли ёмғирлар ёпирилди. Муссон ёмғирлари дарёларнинг ўзанидан чиқиб, тошишига сабаб бўлди.

Бангладешда табиий офат оқибатидаги ўлим ҳолатлари асосан шимолий ҳудудларда қайд этилган. Хусусан, Динажпур округида 13 киши, Куриграмда 11 киши, Лалмонирхатда эса уч киши ҳалок бўлган.

Мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, табиий офат Бангладешнинг 64 округидан 20 тасини қамраб олган, 370 минг киши вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда